1

Тошкентдаги профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг 7 вакили ҳам ғалаба қозонди

СПОРТ 17.12.2021, 23:44
Теглар: Бокс
Тошкентдаги профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг 7 вакили ҳам ғалаба қозонди

17 декабрь куни Тошкентда профессионал бокс кечаси (Boxing Night 2) бўлиб ўтди. Унда 7 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. 

Айтиш керакки, оқшом жангларида рингга кўтарилган барча боксчиларимиз ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди

Қуйида жангчиларимиз иштирокидаги натижалар билан танишингиз мумкин:

-79,39 кг вазнда Дилшодбек Рўзметов россиялик Максим Смирновни 6 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этди;  

-69,85 кг вазн Иқболжон Холдоров беларуслик Дмитрий Милиушани 1-раунддаёқ нокаут қилди;  

-58,97 кг вазнда Элнур Абдураимов Филиппин вакили Жон Геминони 6-раундда нокаутга учратди;  

-80,29 кг вазнда Бектемир Мелиқўзиев россиялик Сергей Екимовни 8 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этди;

-48,99 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов 4-раунддан сўнг Хосе Ривасни (Мексика) техник нокаутга учратди;

-64,86 кг вазнда Шаҳрам Ғиёсов 10 раундлик жангда аргентиналик Кристиан Кориани очколар эвазига кўра мағлуб этди;

-69,85 кг вазнда Исроил Мадримов франциялик Мишель Сорони тўққизинчи раундда техник нокаутга учратди.

Шарҳлар

Боксчи қизлар жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетди (таркиб)

06.05.2022, 09:11

Бир неча кундан сўнг, 9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияга...
Бугун 4 нафар боксчимиз ғалабали юришини давом эттирди

24.01.2022, 22:35

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича 22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги, яъни 24-январ санасига белгиланган дастурида...
Бокс. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбони маълум қилинди

06.01.2022, 21:38

27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.  Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси...
2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди

31.12.2021, 09:16

"The Ring" нашри талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди. Унга кўра, украиналик Александр Усик ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1