АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 18 декабрь к...

'Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлди'ning rasmi

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 18 декабрь куни Тошкент вақти билан 10:42 да (18.12.2021 йил, Гринвич бўйича 05:42 да) Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,09 градус шимолий кенглик; 70,09 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 150 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Бешариқ туманида 3 балл, 49 км.

Ўзбекистон туманида 2-3 балл, 72 км.

Бекобод шаҳрида 2-3 балл, 72 км.

Фурқат туманида 2-3 балл, 73 км.

Сўх туманида 2 балл, 83 км.

Бекобод туманида 2 балл, 83 км.

Ширин шаҳрида 2 балл, 84 км.

Қўқон шаҳрида 2 балл, 87 км.

Данғара туманида 2 балл, 89 кмни ташкил этди. 

    Бошқа янгиликлар