АсосийSport

Бразилия ва Аргентина Миллатлар Лигасида иштирок этади

'Бразилия ва Аргентина Миллатлар Лигасида иштирок этади'ning rasmi

2024 йилдан Миллатлар Лигасида Жанубий Америка терма жамоалари ҳам иштирок этишни бошлайди. Бу ҳақда УЕФА вице-президенти маълум қилди

Қайд этилишича, Миллатлар Лигасига Жанубий Американинг 10 мамлакати қўшилади. Жумладан, Аргентина, Бразилия, Колумбия, Уругвай ва Чили А лигасида тўп суради. Б лигадан эса Эквадор, Парагвай ва Венесуэла терма жамоалари ўрин олади. 

"Бу ҳозирги форматдаги сўнгги мусобақа бўлади. Биз КОНМЕБОЛ вакиллари билан учрашув ўтказдик ва 2024 йилдан бошлаб турнирга Жанубий Америка терма жамоалари ҳам қўшилади.Мусобақани янада қизиқарли қилиш устида ишлаяпмиз", - деди Бонек.  

Бошқа янгиликлар