АсосийDunyo

Буюк Британияда "омикрон" штамми билан вафот этганлар сони маълум қилинди

'Буюк Британияда "омикрон" штамми билан вафот этганлар сони маълум қилинди'ning rasmi

Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми "омикрон" билан касалланганлар сони кўпайиб бормоқда. Охирги суткада мамлакатда 10059та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Буюк Британияда “омикрон” штамми билан боғлиқ еттита ўлим ҳолати ҳам кузатилган. Ўлим ҳолатларининг барчаси Англияда содир бўлган. 

Бугунги кунга келиб Буюк Британияда “омикрон” юқтирганлар сони 24968 нафарга етди. 13 декабрда бу кўрсаткич 4713 нафарни ташкил этганди.

Умуман олганда, Британияда коронавирус пандемияси даврида 11 миллиондан ортиқ кишида инфекция ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 147 мингдан зиёди ўлим билан якунланган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар