АсосийDunyo

Филиппинда “Рай” супертайфуни туфайли 30 зиёд киши вафот этди

'Филиппинда “Рай” супертайфуни туфайли 30 зиёд киши вафот этди'ning rasmi

Филиппинда содир бўлган "Рай" супертайфуни кўплаб вайронгарчиликларни келтириб чиқаргани маълум қилинди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди

Қайд этилишича, супертайфун оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бедарак йўқолганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Тайфун эпимарказида шамол тезлиги соатига 195 километргача етганлиги айтилмоқда. Табиий офатдан энг кўп жабр кўрган Сиаргао ороли бутунлай вайрон бўлиб, тайфун етказган зарар миқдори 400 миллион долларни ташкил қилмоқда. 

Динагат провинцияси ҳокимиятининг маълум қилишича, ҳукуматдан озиқ-овқат ва зарурий маҳсулотларни етказиб беришни сўрамоқда. Провинцияда аҳоли масканлари вайрон бўлган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар