АсосийSport

Ла Лига. "Барселона" уйда ғалаба қозонган ҳолда 7-ўринга кўтарилиб олди

'Ла Лига. "Барселона" уйда ғалаба қозонган ҳолда 7-ўринга кўтарилиб олди'ning rasmi

Испания чемпионатининг 18-турида "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни қабул қилди. Учрашув 3:2 ҳисобида каталониялик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Мазкур ўйинда Хави асосан ёшларга имконият берди. Натижада, клуб сафидаги голларни айнан ёшлар киритишди.  

Мазкур ғалабадан сўнг "Барселона" очколарини 27тага етказиб, 7-ўринга чиқиб олди.

Ла Лига. 18-тур. 
Барселона — Эльче 3:2
Голлар: Ютгла (16), Гави (19), Нико (85) — Моренте (62), Милья (63). 
"Барселона" — тер Стеген, Араухо, Гарсия, Лангле, Альба, де Йонг (Пуч, 76), Бускетс, Гави, Дембеле, Эззалзули (Бальде, 89), Ютгла (Нико, 72).

Бошқа янгиликлар