АсосийJamiyat

Самарқанддаги ошхонада портлаш содир бўлди. 10 киши жароҳатланган

'Самарқанддаги ошхонада портлаш содир бўлди. 10 киши жароҳатланган'ning rasmi

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Наврўз” МФЙда содир бўлган чақнаш бўйича бирламчи маълумот берилди. 

Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича,  2021 йил 19 декабрь куни соат 14:20да Оқдарё тумани “Наврўз” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган "Лаззат" ошхонасида чақнаш содир бўлган (воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган).  

Чақнаш натижасида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида  шифт қисми ва жиҳозлар  ёнган.    Бирламчи маълумотга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган. Ёнғин-қутқарув экипажи  соат 14:23да ҳодиса жойига етиб бориб, 14:29да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:54да ўчирилган.  

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, Прокуратура, Тиббиёт, Газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.  

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилган.

Маълумот учун: аввалроқ, Сурхондарё вилояти Денов туманида “Indenim” савдо марказида ҳам портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар