Ангренда кўмир ортилган поезд вагонлари нима учун "қулаган"ига ойдинлик киритилди  

ЖАМИЯТ 19.12.2021, 20:00
Теглар: Ангрен, поезд
Ангренда кўмир ортилган поезд вагонлари нима учун "қулаган"ига ойдинлик киритилди   

Бугун,  соат таҳминан 05:03да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Ангрен кўмир кони”нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда поезд вагонлари ағдарилиб кетган.

ФВВнинг хабар беришича, ҳодиса айнан 010-сонли локомотив состав электровознинг  сиқилган ҳавосиз қолиши оқибатида, бошқарувсиз ҳаракатланган ва 1-йўлда ҳаракатланиб кетаётган 017-сонли локомотив составига урилиши оқибатида содир бўлган.  

Натижада жами 33 та юк вагонидан  20 та вагон (010-сонли локомотив составидан 14 та кўмир ортилган юк вагон ва 017-сонли локомотив составидан 6 та бўш юк вагони) темир йўли изидан чиқиб, ағдарилган.

"Оқибатида 010-сонли локомотив состави машинисти ва унинг ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган. Улар “Темир йўл транспорти” филиали ҳуддудидаги Тиббий ёрдам пунктига олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган ва Ангрен шаҳар шифохонасига юборилди",-дея қайд этилади хабарда.

Шарҳлар

Ангренда 18 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

07.02.2023, 11:43

Тошкент вилоятида 18 ёшли қиз осилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, 2023 йил 28 январь куни  соат тахминан...
Ангрен нефть базасида труба ёрилиб 11,5 минг литр бензин оқиб кетди, одамлар идишларга солиб олишмоқда (видео)

12.12.2022, 09:10

Ижтимоий тармоқларда Ангренда нефт базада труба ёрилиб, жуда катта миқдордаги тоза бензин оқиб кетаётгани ва одамлар идишларга солиб олаётгани акс этган видео тарқлди.Ҳолат бўйича корхона...
30 йил деганда биринчи марта Душанбедан Тошкентга поезд келмоқда

21.06.2022, 11:44

Тожикистон пойтахти Душунбе шаҳридан Тошкентга поезд келмоқда. Бу ҳақда УзА хабар қилди. Маълум қилинишича, поезд бугун, 21 июнь куни соат 13.43 да Тошкент вокзалига етиб келиши...
Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

14.01.2022, 20:16

Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.Қайд этилишича, поезднинг камида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1