АсосийDunyo

Ҳафтасига 55 соат ва ундан кўп ишлаш ўлим хавфини оширади

'Ҳафтасига 55 соат ва ундан кўп ишлаш ўлим хавфини оширади'ning rasmi

2016 йилда меъёрдан oртиқ иш вақти 745 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган, деб ёзади Zamon.uz нашри.

ЖССТ ва Халқаро Меҳнат ташкилоти ўтказган тадқиқотга кўра, 2016 йилда узоқ вақт ишлаш туфайли 745 минг киши ҳалок бўлган, бу 2000 йилга нисбатан 29 фоизга кўп.

Иш билан боғлиқ касалликлар эркакларда энг кўп учраган, бу ҳолатдаги ўлимнинг 72 фоизи эркаклар орасида. Ўлимларнинг аксарияти  45 ёшидан 74 ёшигача ҳафтасига 55 соат ёки ундан кўп ишлаган одамлар орасида содир бўлган.

Бу бўйича 1-ўриндаги Жануби-Шарқий Осиёда узоқ иш соатлари туфайли 300,000дан ортиқ ўлим қайд этилган бўлса, Ғарбий Тинч океани минтақаси 200,000дан кўп кўрсаткич билан 2-ўринни эгаллаган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, узоқ вақт ишлайдиган ходимлар сони ортиб бормоқда, бу эса иш билан боғлиқ касалликлар ва ўлим хавфини оширади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар