Филиппин соҳилларига ёпирилган "Рай" супертўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 75 нафарга етди. Бу хақда Channel News Asia телеканали хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, қурбонлар сони янада ортиши эҳтимоли бор. Чунки тўфон натижасида кўплаб жойларда алоқада узилишлар кузатилгани боис, аниқ маълумотлар етиб келганича йўқ.
Тўфон натижасида 300 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бедарак йўқолган инсонларни излаш ишлари давом этмоқда.
Ҳукумат энг кўп зарар кўрган ҳудудларга ҳарбийлар, полициячилар, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларни сафарбар қилган.
Тўфон натижасида электр узатиш линиятларида муаммолар келиб чиққан. Бундан ташқари, ичимлик суви бўйича танқислик кузатилмоқда.