Англия Премьер-лигаси 18-тури доирасида бир нечта учрашувлари бўлиб ўтди. Унда "Манчестер Сити" клуби сафарда "Ньюкасл"га қарши майдонга тушди.
Қизиқарли кечган баҳсда "шаҳарликлар" 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу билан Хосеп Гвардиола шогирдлари пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.
"Челси" эса сафарда "Вулверҳэмптон" билан голсиз дурангга рози бўлди. Томас Тухель шогирдлари аввалги турда ҳам ғалаба қозона олишмаган эди.
АПЛ. 18-тур
"Вулверҳэмптон" – "Челси" - 0:0
"Ньюкасл"– "Манчестер Сити" - 0:4
Голлар: 0:1 – 5 Рубен Диаш, 0:2 – 27 Жоау Канселу, 0:3 – 63 Маҳрез, 0:4 – 86 Стерлинг.