Бугун, эрталаб 07:50 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани "Фарҳод" кўчасида "Ўрикзор-Дўмбиробод" 125-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Mercedez-Benz" русумли автобусда ёнғин содир бўлган. Бу тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:56 да етиб бориб, ёнғин соат 08:00 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган.
Маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Таъкидланишича, ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






