Ижтимоий тармоқларда «Янгийўлда «участкавой»лардан кунига 2 тадан фуқарони жаримага тортиш талаб қилинмоқда» номли видеолавҳалар тарқалмоқда.
Мазкур хабарлар юзасидан ИИВ Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муносабат билдириб, материалда кўрсатилган важлар бўйича текширув ўтказилаётганлигини маълум қилди.
"Шу ўринда, охирги вақтларда ички ишлар органларининг айрим нопок ходимлари, ўз хизмат вазифасига совуққонлиги ёки хизмат жараёнидаги камчиликларини яшириш, раҳбарларининг қатъиятлиги устидан аризабозлик қилиш ортидан жамоатчилик ўртасида асоссиз ва салбий фикрларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқдалар.
Албатта, барча ҳолатда, томонларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.
Бу борада, ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан, келиб тушаётган мурожаатларни бир томонлама ёки бўрттириб ёритиш тажрибасига чек қўйишларини сўраймиз", - дейилади матбуот котиби муносабатида.






