АсосийJamiyat

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларга 45 номдаги Кембриж нашриётининг инглиз тили ва информатика дарсликлари жорий этилади

'2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларга 45 номдаги Кембриж нашриётининг инглиз тили ва информатика дарсликлари жорий этилади'ning rasmi

АОКАда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ҳамда Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида таълим мазмунидаги туб ислоҳотлар: замонавий дастур ва дарсликлар таҳлили юзасидан маълумот берилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан маҳаллий олимлар ва UNICEF халқаро экспертлари билан биргаликда Миллий ўқув дастурини яратиш ишлари якунига етказилди.  

Миллий ўқув дастури лойиҳасини тайёрлашда 246 нафар миллий экспертлар, жумладан 119 нафар мактаб ўқитувчи, олий таълим тизимидан 105 нафар профессор-ўқитувчи, 22 нафар фан методисти, шунингдек UNICEF ва USAID халқаро ташкилотлари орқали жалб қилинган 16 нафар халқаро эксперт иштирок этди.  

Миллий ўқув дастурнинг компонентлари:

-Малака талаблари (ДТС);  

-Фан концепциялари;

-Ўқув режа;  

-Фан ўқув дастурлари;

-Ўқитиш методологияси;

-Баҳолаш тизимидан иборат.  

- 5 та фанни интеграциялаган "Табиий фан"нинг ўзига хослиги

-“Аugemented reality”  – кенгайтирилган борлиқ технологиясининг афзалликлари

Миллий ўқув дастурига асосланган дарсликларни тўлиқ ёзиб тугатиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Барча фанлар кесимида 1-11 синф дарсликлари тўлиқ тўпламда ягона гуруҳ томонидан яратилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар