Uzbekistan Airways талабалар учун махсус чегирма эълон қилди, дея хабар бермоқда миллий авиакомпания Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00






