Филиппиннинг марказий ва жанубий провинцияларига ёпирилган “Рай” супертўфони қурбонлари сони кўпаймоқда. Бу ҳақда AsiaNews телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, тўфон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 208 нафардан ошган. Бу сон янада кўпайиши тахмин қилинмоқда. Вафот этганларнинг аксария қисмини Себу ва Бохол ороллардаги фуқаролар ташкил қилмоқда.
Филиппин президентининг вакили Карло Ногралес сўзлариг кўра, тўфон келиши олдидан 332 минг киши эвакуация қилинган. Электр узатиш линиялари ҳамда инфратузилма борасидаги муаммолар туфайли зарар миқдорини аниқлашда қийинчилик юзага келмоқда.
Ҳукумат табиий офатдан жабрланган ҳудудларга 2 миллиард песо (тахминан 40 миллион доллар) ажратишини маълум қилди. Бу маблағ сув, озиқ-овқат, чодирлар ва бошқа зарур буюмларни етказиб беришга сарфланади.