1

Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

ЖАМИЯТ 20.12.2021, 21:48
Теглар: Озодбек Назарбеков
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича тўхталди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 3-курс талабаси Самандар Мирзаев Озодбек Назарбековнинг дўппида кириб келишини кутганини билдирди.

Шундан сўнг маданият вазири чўнтагидан дўппини олиб, бошига кийди ва “Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз”, дея ҳазил қилди. Озодбек Назарбеков ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамаларга ҳам изоҳ бериб кетди.

“Мана шу дўппи масаласи кўтарилишини билиб чўнтагимга солиб келгандим. Ўрни келганда айтиб ўтсам, бу мавзу ижтимоий тармоқларда анча муҳокама бўлди. Лекин бу муҳокама бўлишга арзийдиган ишми, йўқми? Менимча, ёшлар хулоса чиқаргансизлар. Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир миллат вакили ўз бош кийимини тарғиб қилиш ҳуқуқига эга. Буни ҳеч ким негатив ўлароқ тарқатишга ҳаққи ҳам йўқ, унга тақиқ қўйишга ёки қандайдир эътироз билдиришга ҳаққи йўқ”, – дейди у.

Маданият вазирининг сўзларига кўра, шу кунларда ёшлар орасида бошқа миллатларнинг бош кийимларига ишқибоз бўлиш, уларни кийиб, тарғиб қилиш кўпаяётгани ҳақида гапирди.

“Шунинг учун бу нарса бизнинг ўз бош кийимимиз бор ва у бошқа миллатларнинг бош кийимидан кам эмас, деган маънода таклиф этилди. Ким қабул қилади, ким қабул қилмайди, ўзининг ихтиёрида. Лекин шахсан мен ўзбеклигимдан фахрланаман”, – дея қўшимча қилди Назарбеков.

Шарҳлар

"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди

21.12.2021, 10:56

Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...
Байрамлар бизники каби тинч бўлган заминга ярашади – Маданият вазири Республикада ўтказилаётган фестиваллар ҳақида гапирди

30.05.2021, 13:40

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида фестивал ва концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мисол учун Андижонда ёшлар фестивали, Наманганда гуллар фестивали, Бухорода ипак ва зираворлар фестивали. Ўзбекистон Республикаси...
Озодбек Назарбеков халқдан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради (видео)

24.04.2021, 15:06

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади."Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди....
Озодбек Назарбеков Оқдарё маданият марказига айтмасдан бориб, ачинарли ҳолатга дуч келди (видео)

22.04.2021, 16:05

Самарқанд вилояти Оқдарё туман маданият марказига режалаштирилмаган ташриф билан кириб келганимизда ходимлар иш жойида эмаслигига, марказ ерларининг тадбиркорларга бериб юборилганига гувоҳ бўлдик. Ачинарлиси, хоналарда файз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1