АсосийJamiyat

Чирчиқда пиротехника сотувчилари қўлга олинди

'Чирчиқда пиротехника сотувчилари қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чирчиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилди.

Маълум бўлишича, мазкур тезкор тадбирда, фуқаролар Э.Ж. ва бошқалар олдинлан тил бириктириб, харидор Ш.га 2 880 дона “Британик” ҳамда 140 дона  “Золотой песок” номли пиротехника буюмларини 18,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар