Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.
Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ ОАВ саволларига ҳам жавоб берди. Хусусан, у сал аввал дўппи кийиш борасидаги ташаббуси ва борада бўлган муҳокамаларга муносабат билдирди.
"Бу ерда мен ҳақлигимни миллион фоиз биламан. Мен шу миллатнинг вакилиман. Ҳаммамиз дўппи кияйлик, дейишга ҳаққим бор мени. Бу ҳеч қандай зўрлаш эмас. Ёшларимиз кўчада "чеченлар" дўпписини кийиб юрибти. Бунги ҳеч ким эътироз билдирмяпти, бироқ менинг дўппи кийиш ҳақидаги таклифим муҳокама қилиняпти. Чопон кийдириб, белимизга белбоғ боғлаб қўймоқчимисан, деган эътирозлар ҳам бўлмоқда. Мен зўрвонлик қилмаяпман, шунчаки битта қадриятимизни тарғиб қилдим",-дейди маданият вазири.
Агар бунга ҳаққим бўлмаса, айтинг, дейди Назарбеков сўзининг якунида.