АсосийJamiyat

41 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

'41 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди'ning rasmi

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган юртдошларимизнинг навбатдаги гуруҳи - 41 нафар фуқаро Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Ушбу фуқароларнинг 21 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ва 5 нафари эса Наманган вилоятида ташкил этилган танловларда иш берувчи томонидан танлаб олинган.

Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар