Мадриднинг "Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Унга "Интер Майами" клуби томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Ўз навбатида Суарес ҳам фаолиятини у ерда давом эттиришга қарши эмас.
Суареснинг "Атлетико" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Ҳозирча "Атлетико" янги шартнома борасида музокара ўтказганича йўқ.
Маълумот учун, 34 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди.