АсосийDunyo

Филиппинда "Рай" тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 375 кишига етди

'Филиппинда "Рай" тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 375 кишига етди'ning rasmi

Филиппиннинг марказий ва жануби-шарқий қисмларини қамраб олган "Рай" тўфони оқибатида вафот этганлар сони 375 нафарга етди. Бу ҳақда AsiaNews телеканали хабар берди.

Маълум бўлишича,  тайфун сабаб бўлган сув тошқинлари, кучли бўронлар, кўчкилар оқибатида 56 нафар бедарак йўқолган.

Таъкидланишича, тўфон туфайли алоқа линиялари ва мобил телефон тармоқлари шикастланган, алоқада қийинчиликлар юзага келган.

Мамлакат президент Родриго Дутерте зарар кўрган ҳудудларга зарурий эҳтиёжларни бартараф этиш учун 40 миллион доллар ёрдам берилишини маълум қилди.

Бошқа янгиликлар