АсосийJamiyat

Волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоалари Бангладешга жўнаб кетди

'Волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоалари Бангладешга жўнаб кетди'ning rasmi

Бугун эрта тонгда волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари Бангладеш давлатига жўнаб кетишди. Улар Бангладешнинг Дакка шаҳрида ташкил этиладиган СAVA, яъни Марказий Осиё волейбол ассоциацияси шафелигидаги “Chellenj СUP” мусобақасида иштирок этади.

Ёдингизда бўлса, волейболчиларимиз жорий йил август ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган ва мазкур мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.

Ташкилотчилар CAVA “Chellenj СUP” мусобақасини бугунги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда карантин қоидалари асосида ташкил этиш чораларини кўришмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар