Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра, аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
"Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга (2021 йил давомида).
18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга.
18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.
Эслатиб ўтамиз, пулларни Янги йилгача тарқатиш режалаштирилган.