Россия терма жамоаси собиқ устози Станислав Черчесов Венгрияда фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Sports.ru хабар берди.
Маълум бўлишича, 58 ёшли мутахассис Венгриянинг "Ференцварош" бош мураббийи этиб тайинланди. Аммо шартноманинг молиявий томонлари ошкор қилингани йўқ.
Айни вақтда "Ференцварош" клуби Венгрия чемпионатининг 16 туридан кейин 35 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди.






