АсосийJamiyat

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келишда давом этмоқда - "Ўзгидромет"

'Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келишда давом этмоқда - "Ўзгидромет"'ning rasmi

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълумот берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятларда ва Қорақалпоғистонда кечга томон бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқни ташкил этади.

Пойтахтда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Таъкидланишича, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар