АсосийJamiyat

"Зомин" туристик-рекреацион зонасига янги директор тайинланди

'"Зомин" туристик-рекреацион зонасига янги директор тайинланди'ning rasmi

Жиззах вилоятидаги "Зомин" туристик-рекреацион зонасига янги директор тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Собиржон Шамсиддинович Орипов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Зомин" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг директори этиб тайинланди.

Маълумот учун, ушбу тайинлов ҳукуматнинг 16 декабрдаги 758-сон қарорига асосан амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, "Зомин" туристик-рекреацион зонаси Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги тегишли фармони билан ташкил этилган эди.

    Бошқа янгиликлар