Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг акаси, Фарғона давлат университети ўқитувчиси Икромжон Мирзаалиев вафот этди.
Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Маълум қилинишича, жаноза намози бугун, 2021 йил 22 декабрь куни соат 11:00да Фарғона вилояти Бағдод тумани Қўштегирмон қишлоғида ўқилади. Мўлжал: 19-мактабга етмасдан.






