Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Учқўрғон туман Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси 106-уй 10-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Келиб тушган маълумотга асосан соат 02-38да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва соат 02-40да ёнғин жойи ўраб олинган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг ички қисмидан 40 кв.метр жойи ва уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшнисини яшаш уйини ички қисмидан 10 кв.метр ва 12-хонадоннинг эшиги ва уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.
Содир бўлган ёнғин соат 03-00да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин ўчириш вақтида куйган холда 2 қават юлагидан 10-хонадон эгасини жасади ва фарзандининг яшаш уйининг ювиниш хонасида тутунга димиққан ҳолда жасади топилган.
Ёнғин ўчириш вақтида 106-сонли кўп қаватли уйда яшовчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва 4 нафар воега этмаган ўғил ва қиз болалар Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан тегровга қадар сури0штирув ишлари олиб борилмоқда.