Ўзбекистонлик ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Ипак йўлида” фильми “Москва премьераси” Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивалининг иккита совринига эга бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
"Ипак йўлида" қисқа метражли фильми Россия киноклублари федерацияси ҳакамлар ҳайъати томонидан танловнинг "Концептуал нигоҳ учун" махсус мукофотига ва энг яхши қисқа метражли фильм учун топшириладиган "Нозик дид билан баён этилган ҳикоя учун" мукофотига лойиқ топилди.
Эслатиб ўтамиз, ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Ипак йўлида” фильми қайта тикланган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган “Кино 5 кунда” танловида Гран-при мукофотини қўлга киритган.