АсосийJamiyat

Қашқадарёда бодом гуллагани хабар қилинди

'Қашқадарёда бодом гуллагани хабар қилинди'ning rasmi

Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида бодом гуллагани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида бу борада мутахассис ўз муносабатини билдирди

"Илиқ кузатилаётган декабр ойида, "дарахтларда куртаклар бўртиб кетмайдими?" деган саволлар менга кўп келиб тушмоқда.  

Айниқса, охирги икки уч кунликда республиканинг катта қисмида апрель ойининг ўрталарига хос илиқ, баҳорий ҳаво кузатилмоқда. Жануб вилоятларда ҳарорат максимумлари +20 даражага кўтарилди. Бу эса юқоридаги каби эртапишар бодом дарахтида гуллаш ҳолатларини келтириб чиқарган кўринади.  

Бу, табиийки оммавий гуллаш эмас, аммо бунақа иссиқ кунлар яна икки уч кун давомий кузатилса, жануб ва воҳа ҳудудларида боодом дарахтларида гуллаш ҳодисалари кузатилиши ҳам бор гап. Бу келаси йил ҳосили учун ёмон", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар