АсосийЖАМИЯТ

Ақлли излаш, мобил илова, рўйхатдан ўтиш ва... "Lex.uz"нинг янги версиясида қатор қулайликлар яратилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг фаолияти сарҳисобиг...

'Ақлли излаш, мобил илова, рўйхатдан ўтиш ва... "Lex.uz"нинг янги версиясида қатор қулайликлар яратилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг фаолияти сарҳисобига бағишланган тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда Марказ томонидан амалга оширилган муҳим лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, Lex.uz сайтининг янги версияси тақдимоти бўлиб ўтди.  "Адолат" миллий ҳуқуқий  ахборот  маркази  директори биринчи  ўринбосари Омонулла Файзуллаев сайтдаги янги функциялар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

"Lex.uz сайтининг янги версияси аввалгисидан бирмунча такомиллаштирилган бўлиб, қатор имкониятларга эга бўлди. Хусусан, сайтда эндиликда “ақлли” излаш функцияси бўлиб, сўз ўзаги, қисқартмалар, хато сўзлар, синонимлар бўйича излаш алгоритми яратилган.

Шунингдек, изоҳ қолдириш имконияти, имловий хато ҳақида хабар бериш ёки фойдаланувчи фикр-мулоҳазаларини билдириш имконияти мавжуд. Энг муҳим қулайлиги сайтдан мобил телефон орқали фойдаланиш қулайлашганлигидир. Яъни Android ва iOS операцион тизимлари учун янги версия ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари Lex.uz да рўйхатдан ўтиш жорий этилган, ҳужжатлар кутубхонаси яратилган, норматив-ҳуқуқий ҳамда оператив, ташкилий ва бошқа хусусиятга эга ҳужжатларни алоҳида жойлаштириш механизми ишлаб чиқилган", - дейди масъул. 

Фарида Эгамбердиева

    Бошқа янгиликлар