Янги йил байрами яқинлашиб келмоқда, хўш байрамолди савдо ярмаркалари ва деҳқон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлик жиҳатидан талабларга жавоб берадими?
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг барча туманларида туман СЭО ва ЖСХ, ИИББ, ветеринария хизмати ҳамда бозор ходимлари билан биргаликда рейдлар ўтказилмоқда.
Бектемир тумани СЭО ваЖСХ ходимлари томонидан Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида номаьлум шароитда қўлбола тайёрланган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда браковка қилинди.
“Миробод деҳқон бозори” маъмурияти ва айрим сотувчилар огоҳлантирилди. Шунингдек, ишни тўғри ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Сергели туманида 19.12.2021йилда ўтказилган сайёр рейд давомида 17 та банка қўлбола тайёрланган балиқ консерваси ҳамда 23 кг товуқ ички аъзолари савдоси белгиланган тартибларда бартараф қилинди.
“Янгиобод” бозорини ўрганиш давомида яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар аниқланиб, браковка қилинди.






