Sevimli

Эртага “Лолагулим” кинокартинасининг илк катта премьреси бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 22.12.2021, 16:24
Эртага “Лолагулим” кинокартинасининг илк катта премьреси бўлиб ўтади

Кинематография агентлиги ташаббуси билан “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” кино ойлиги давом этмоқда.  

Эртага 22 декабрь соат 17:00 да Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Panda Production films студияси томонидан суратга олинган “Лолагулим” бадиий фильмининг илк катта премьераси бўлиб ўтади.  

Сценарий муаллифлари Азамат Аҳроров, Шуҳрат Шон, постановкачи режиссёр Азамат Аҳроров, оператор Рустам Йўлдошев. Фильмда актёрлардан Теша Мўминов, Саид Мухторов, Раъно Зокирова, Муяссар Бердиқулова, Миролим Қиличев, Анвар Азимов, Шавкат Комилов ва бошқалар роллар ижро қилишган.

Кинопремьерага фильм ижодкорлари ҳам ташриф буюради. Премьерага ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар, блогерлар ва ёшларни таклиф этамиз.

Кино ойлиги давомида "Барон 2", "Қурбон почча", "Авф", "101-рейс" каби кинокартиналарнинг катта премьералари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+38.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10911.01
USD -11.02
11237.25
EUR -51.76
178.94
RUB -1.37
1