АсосийJamiyat

Байрам муносабати билан Нью-Йоркга парвоз нархлари арзонлашди

'Байрам муносабати билан Нью-Йоркга парвоз нархлари арзонлашди'ning rasmi

Тошкент-Нью-Йорк ва Нью-Йорк-Тошкент йўналишлари бўйича 2, 6 ва 13 январь кунлари амалга ошириладиган қатновлар учун энг арзон нархларда авиачипталарни харид қилиш мумкин бўлмоқда.

  "Uzbekistan Airways" бу ҳақда маълум қилди.

Маълумот учун, Тошкент - Нью-Йорк ва Нью-Йорк - Тошкент авиачипталари 5 966 000 сўмдан бошланади. Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент ва Нью-Йорк - Тошкент - Нью-Йорк авиачипталари нархи эса  9 904 000 сўмдан бошланади.  

Эслатиб ўтамиз, парвоз учун чипталарни 2021 йилнинг 22 декабри, яъни бугундан бошлаб харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар