АсосийSport

Дзюдо бўйича Ўзбекистоннинг дастлабки чемпионлари маълум бўлди

'Дзюдо бўйича Ўзбекистоннинг дастлабки чемпионлари маълум бўлди'ning rasmi

Кеча Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ортда қолди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси маълумотига кўра, ушбу кунда қатор кутилмаган натижалар аниқланган. 73 кг вазндаги Ўзбекистон чемпионатида дебют қилган Шаҳрам Аҳадов олтин медални қўлга киритган.

Қуйида батафсил натижалар билан танишинг:

-73 кг:

1. Шаҳрам Аҳадов (Бухоро)

2. Муроджон Йўлдошев (Сурхондарё)

3. Вагиф Ибадов (Самарқанд)

3. Обидхон Номонов (Наманган)

-81 кг:

1. Шарофиддин Болтабоев (Қорақалпоғистон)

2. Маъруф Ҳидиров (Тошкент шаҳри)

3. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)

3. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)

-90 кг:

1. Шермуҳаммад Жандреев (Сурхондарё)

2. Достон Мейлиев (Тошкент вилояти)

3. Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)

3. Баҳодир Панжиев (Сурхондарё).

Аёллар

-63 кг:

1. Севинч Исоқова (Жиззах)

2. Мамлакат Султонова (Хоразм)

3. Маржона Нуриллаева (Самарқанд)

3. Лайло Йўлдошева (Хоразм)

-70 кг:

1. Шоҳиста Назарова (Сурхондарё)

2. Нодира Йўлдошева (Тошкент шаҳри)

3. Равшахон Адашева (Тошкент шаҳри)

3. Фарангиз Ҳожиева (Хоразм).

    Бошқа янгиликлар