АсосийЖАМИЯТ

Президентнинг тиббиёт ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқоти доирасида йўлланган мурожаатларнинг 74 фоизи ўз ечимини топди — ССВ

Давлат раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тибби...

'Президентнинг тиббиёт ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқоти доирасида йўлланган мурожаатларнинг 74 фоизи ўз ечимини топди — ССВ'ning rasmi

Давлат раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.   

Маълум қилинишича, Президент Администрацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идораларнинг етакчи мутахассисларидан тузилган штаб таркибида “Сall-марказ”, Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказ фаолият олиб бормоқда.  

1295 қисқа рақамли “Сall-марказ”га шу кунга қадар жами 2055 та мурожаат келиб тушди. Шундан 74 фоизи ўз ечимини топган бўлса, 26 фоизи ижро жараёнида.

Йўлланаётган мурожаатлар тиббиётнинг деярли барча йўналишларини қамраб оляпти. Мисол учун:

- 437 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига,

-  123 таси тез тиббий ёрдам хизматига,

- 120 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига дахлдор.  

Шу кунгача:  

- бирламчи тиббий ёрдам хизмати бўйича 248 та;

- тез тиббий ёрдам хизмати бўйича 101 та;

- ихтисослашган марказлар фаолияти бўйича 80 та;

- тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича 467 та мурожаат ўз вақтида ҳал қилинди.  

Шунингдек, Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳиссасига тўғри келаётган 1042 та мурожаатдан 750 таси(72 фоизи)нинг ижроси таъминланди.

Яна бир янгилик. Тиббиёт ходимлари энди ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзиллар орқали ҳам йўллашлари мумкин:

Telegram: @SSV_Call_centre_bot

E-mail: insonqadriuchunssv@mail.ru

▶️ Facebook: www.facebook.com/Insonqdriuchunssv

▶️ Instagram: https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv

Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи томонидан айни шу тармоқлар орқали келиб тушаётган таклиф ва мурожаатлар ҳам ўрганилиб, мутахассислар иштирокида жойларга чиққан ҳолда ижроси таъминланмоқда.  

Тиббиёт ходимларидан соҳага оид ғоя ва таклифлари бўлса, “Сall-марказ”нинг махсус 1295 рақами ҳамда юқоридаги электрон манзилларга мурожаат қилишлари сўралмоқда. 

    Бошқа янгиликлар