АсосийJamiyat

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

'Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди'ning rasmi

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Кеча юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳслар ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида яна 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Эътиборли жиҳати, кечаги баҳсларда кутилмаган натижалар ҳам кузатилди.

Жумладан, -67 кг вазн тоифасининг ҳал қилувчи баҳсида Маҳмуд Бахшиллоев фарғоналик Аброр Атабаевга ютқазиб қўйди. Шунингдек, -60 кг вазн тоифасида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бўлган Илҳом Баҳромов бронза медали билан чекланди.

Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

-60 кг:

1. Феруз Тўхтаев (Бухоро),

2. Абдулазиз Турсунбоев (Наманган),

3. Илҳом Баҳромов (Самарқанд),

3. Муҳаммадқодир Юсупов (Андижон),

-67 кг:

1. Аброр Атабаев (Фарғона),

2. Маҳмуд Бахшиллоев (Бухоро),

3. Илёс Абдуназаров (Тошкент вилояти),

3. Собир Казакбаев (Жиззах),

-72 кг:

1. Мирзобек Раҳматов (Бухоро),

2. Жаҳонгир Ҳамроев (Тошкент вилояти),

3. Алижон Ҳусейнов (Навоий),

3. Жамол Жумабоев (Бухоро),

-82 кг:

1. Муҳаммадқодир Расулов (Фарғона),

2. Бекзод Умаров (Навоий),

3. Дилшод Мамадаминов (Тошкент шаҳри),

3. Жамшид Қўзиев (Тошкент вилояти),

-97 кг:

1. Муҳаммадали Шамсиддинов (Бухоро),

2. Аброр Нурмуҳаммедов (Тошкент),

3. Ергали Айхимбаев (Тошкент вилояти),

3. Ботир Кандилов (Қашқадарё).

    Бошқа янгиликлар