Sevimli

“Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми намойиш қилинди

МАДАНИЯТ 23.12.2021, 18:31
“Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми намойиш қилинди

Кинематография агентлиги ташаббуси билан “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” кино ойлиги давом этмоқда.

Куни кеча Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми ижодкорлари билан учрашув ташкил этилди ҳамда фильм намойиш қилинди.

Кинокартина Кинематография агентлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда “Spectre” киностудияси томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган.

Кино ойлиги давомида Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Чўлпон, Абдулла Қодирий ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+27.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1