АсосийЖАМИЯТ

"Мен фактчекерман!" Ёхуд "ОАВ фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар" (фото)

Бугун АОКА да журналистлар учун ана шу мавзудаги медиа-мактаб ташкил этилди.Глобаллашув за...

'"Мен фактчекерман!" Ёхуд "ОАВ фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар" (фото)'ning rasmi

Бугун АОКА да журналистлар учун ана шу мавзудаги медиа-мактаб ташкил этилди.

Глобаллашув замонида яшар эканмиз, ахборот, информацияга ҳамиша талабимиз бор. Талаб бор экан, демак таклиф ҳам шунга яраша бўлади. Айни вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали турлича тарқалаётган хабарлар эса кишини бироз ўйлашга, фикрлашга мажбур этади. Сабаби ҳар ким бирор янгиликни ўз салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда идрок этади ва бошқаларга ҳам шу йўсинда йўналтиради. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Интернет орқали доимий кузатадиган хабарларингиз нима учун сизда қизиқиш уйғотади? Аслида уларнинг ҳаммаси ҳам ростмикин? Буларни фарқлашнинг ягона усули бор...

Fact-checking… Юқорида биз таъкидлаган глобаллашув замонида ушбу жумлани тўлиқ англашга эҳтиёж сезилмоқда. Яъни журналистдан бир вақтнинг ўзида фактчекерлик(хабарларни тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш) ҳам талаб этилмоқда. 

Ана шу кўникмаларни ўзбек журналистларида янада ошириш мақсадида бугун, 23 декабрь куни ижодий соҳа вакиллари учун Адлия вазирлиги томонидан медиа-мактаб ташкил этилди, дея хабар бермоқда Darakchi.uz’ мухбири Дилбар Абдунабиева. 

Қайд этилишича, Ўзбекитон Республикаси  Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган ушбу ноодатий йиғилишда бир қанча масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан:

  • Ахборот олиш, қайта илаш ва тарқатишда журналистнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • Оммавий ахборот воситаларида шахсга доир маълумотлардан фойдаланишнинг тартиби ва шартлари;
  • Ахборот тарқатишда ҳаққонийликни таъминлаш. Фактчекинг;
  • ОАВнинг жамоатчилик назорати ўрнатишдаги иштироки.

         Маълумот учун, мазкур тадбирда Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Бобоқул Тошев, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси М.Абдувалиев, Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош маслаҳтчиси Э.Мустафина ҳамда Юридик университет яна бир ўқитувчиси К.Газиев каби тренерлар маҳорат дарсларини олиб боришди

    Бошқа янгиликлар