Sevimli

“Объектив” қисқа метражли фильми халқаро мукофотни қўлга киритди

МАДАНИЯТ 24.12.2021, 11:46
“Объектив” қисқа метражли фильми халқаро мукофотни қўлга киритди

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан суратга олинган режиссёр Саъдалохон Маъсудхоновнинг “Объектив" («Обjective») қисқа метражли фильми “Белый лебедь” халқаро Ялта кинофестивалида “Миллий колорит учун” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.  

Кинокартинада Лайло исмли қизнинг мусиқага ошуфталиги, кўнгил қўйган йигити билан бўлган воқеалари ҳикоя қилинади.  

Сценарий муаллифлари Саидаълохон Маъсудхонов, Одилбек Қосимов, Ҳуснулло Жомонқулов, постановкачи режиссёр Саидаълохон Маъсудхонов, постановкачи оператор Одилбек Қосимов, постановкачи рассом Тимур Муродов, овоз оператори Шаҳзод Тўхтамуродов.  

Маълумот учун, мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида яратилган. Кинофестивалда “Ҳайъат аъзоларининг махсус соврини” ҳамда “Энг яхши актриса” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+29.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10922.03
USD 17.74
11289.01
EUR 136.1
180.31
RUB 0
1