АсосийJamiyat

Қуюқ туман туфайли бугун Тошкентдан учадиган самолёт Андижонга қўнмайди

'Қуюқ туман туфайли бугун Тошкентдан учадиган самолёт Андижонга қўнмайди'ning rasmi

«Uzbekistan Airways» АЖ хабар беришича, метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётганлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан фақатгина   2021-йилнинг 24-декабр куни HY091/Тошкент-Андижон авиақатнови Тошкент-Фарғона муқобил йўналиши бўйича амалга оширилишини маълум қилади, HY092/ Андижон - Тошкент қатнови эса Фарғона шаҳридан амалга оширилади.  

Қуйидагилар қўшимча қилинмовда:  

HY-091 қатновининг жўнаб кетиш вақти соат 14:00 га ўзгартирилди.

HY-092 қатновининг жўнаб кетиш вақти эса соат 16:00 га ўзгартирилди.  

Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Андижон ва Фарғона аэропортлари ўртасида трансфер ҳаракат ташкил этилади.  

 

    Бошқа янгиликлар