АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд ва Сурхондарёда фермер хўжаликлари ерларини сотаётганлар ушланди

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида фермер хўжаликларининг ер майдонини сотмоқчи бўлган ш...

'Самарқанд ва Сурхондарёда фермер хўжаликлари ерларини сотаётганлар ушланди'ning rasmi

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида фермер хўжаликларининг ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Ғ. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, тумандаги “М.Т.” фермер хўжалигига қарашли 10 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан Сурхондарё вилоят ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қ.Ч.” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 0,15 гектар ер майдонини ва ўзи вақтинча фойдаланиб келаётган 0,40 гектар ер майдонини фуқаро Р.га 85 млн сўмга уй-жой қуриб фойдаланиш учун сотишга келишиб, шундан 40 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар