Англия Премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган "Эвертон" ва "Бёрнли" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, "Эвертон"ни бир нечта футболчилар коронавирус ҳамда жароҳат туфайли жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этмаётганди. Натижада, клуб раҳбарияти АПЛдан ўйинни бошқа муддатга қолдириш бўйича таклиф билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, бунгача АПЛ 18-турининг 6 учрашуви қолдирилган бўлса, 19-тур доирасида 26-27 декабрь куни ўтиши режалаштирилган уч учрашув қолдирилди.






