Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқни, шимолда 0-5° совуқни ташкил этади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 13-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.






