Хитойнинг Сиан шаҳрида коронавируснинг "дельта" штамми тезлик билан кўпаётгани туфайли ҳукумат хавотирга тушди. Натижада, шаҳар карантинга олинди. Бу ҳақда Sinhua хабар берди.
Маълум бўлишича, шаҳард 13 миллион аҳоли истиқомат қилади. Шаҳарда касаллик авж олгани туфайли Сиан халқаро аэропорти барча 765 та ички рейсларни ҳам бекор қилди, поезд йўналишлари ҳаракати тўхтатилди.
Бундан ташқари, шаҳарда жорий қилинган қаттиқ локдаун натижасида 3,5 минг мактаб ёпилди, ўқувчилар масофавий таълимга ўтказилди.