Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг тўртинчи тур ўйинлари ниҳоясига этди.
Маълум бўлишича, бўлиб ўтган “HUAXIN-Жиззах” ва “Нефтчи” жамоалари учрашувида Жиззах вилояти ҳокими, жамоанинг энг ёши улуғ ўйинчиси Эргаш Салиев майдонга тушиб, жамоадошларининг ғалабасига ҳисcа қўшди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.






