АсосийЖАМИЯТ

Президент бугунги маросимга нега барча элчилар таклиф қилинганига изоҳ берди

Бироз аввал Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросими...

'Президент бугунги маросимга нега барча элчилар таклиф қилинганига изоҳ берди'ning rasmi

Бироз аввал Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросими бўлиб ўтиши кутилаётгани ва бунга кўплаб ҳурматли меҳмонлар қаторида Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари ҳам таклиф этилгани ҳақида хабар берган эдик.  

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, айни пайтда давлат раҳбари маросим минбарида туриб нутқ сўзламоқда. Ўз маърузаси аввалида президент бугунги тадбирга нима учун элчилар алоҳида таклиф этилганига тўхталди.  

"Элчиларни ҳам бекорга таклиф қилмаганман. Улар қайси давлатда Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга ошираётган бўлса, бу ерга келиб, қилинган ишларни ўз кўзлари билан кўриши учун бу маросимда қатнашяпти", деди Шавкат Мирзиёев. 

Шу билан бирга, давлат раҳбари улардан ҳам ислоҳотларга яраша келгуси йил дастурларини ишлаб чиқишларини сўради.

Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёев бу ҳудудга 3-марта ташриф буюриши. 

"1-марта келганимизда бу ерлар дала эди. Қувонарлиси, таълимга берган эътиборимиз натижасида бу завод қурилишида 80 фоиз ўзимизнинг қоракўзлар иштирок этишди", деди у.

    Бошқа янгиликлар