АсосийJamiyat

Қорақалпоғистон ва хоразмлик ҳайдовчилардан тунги вақтда ҳаракатланмаслик сўралмоқда

'Қорақалпоғистон ва хоразмлик ҳайдовчилардан тунги вақтда ҳаракатланмаслик сўралмоқда'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида қор ёғмоқда. Автомобил йўлларини қордан тозалаш ишлари амалга оширилиб, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмаси сепилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди. 

️Хабарда айтилишича, ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан:

Оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўрамоқда. 

Бундан ташқари ҳайдовчиларга заруратсиз тунги вақтда транспорт воситасида ҳаракатланмаслик тавсия қилинди.  

    Бошқа янгиликлар