"Мени қувонтирадиган яна бир жиҳат – завод қурилишида қатнашган мутахассисларнинг қарийб 80 фоизи ўзимизнинг маҳаллий кадрлар, хусусан, янгича ишлашга чанқоқ, азму шижоатли ёшларимиздир". Президент Шавкат Мирзиёев "Uzbekistan GTL” заводи очилишидаги нутқида шу сўзларни таъкидлади.
"Бу ёшлар – Янги Ўзбекистон ёшлари. Улар миллий саноатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўлда “олтин фонд”имизга айланади, деб ишонаман" - деди Президентимиз.
Бунинг учун барча шароитлар яратилиши, аввало, Қашқадарёда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш янгича ёндашув асосида ташкил этилиши таъкидланди.
Ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари Шўртан газ-кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш ва янги GTL заводларига бириктирилади.






